<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров, Улуғбек Абдуҳалимов</author>
<lyrics>[V1]
 Вужудимда ўксик жон
 Масиҳ билан яшайди.
 Гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб
 Илдам қадам ташлайди.

[V2]
 Ё Раббано деб ҳар тонг
 Қўл очади дуога.
 Куч бер деб гоҳ зулматда
 Қўл чўзади зиёга.

[V3]
 Калом очиқ ҳақиқат
 Калом йўлдир ва ҳаёт
 Унга имонда бўлсанг
 Дўзаҳ сенга бўлар ёт.

[V4]
 Марҳамат баракалар
 Ёғилади осмондан.
 Нурга тўлиб ҳаётинг
 Сен йироқсан ёлғондан.

[V5]
 Қасд қилмайсан ғанимга
 Ўч олмайсан душмандан.
 Чин имонда бўлсанг гар
 Дард кетар касал тандан.

[V6]
 Калом сени етаклар
 Зулмат тўла дунёда
 Раббимга суянсанг гар
 Ҳар бир онинг зиёда.

[V7]
 Хайқир, ҳамду сано айт
 Куйла, ўйна, ҳар бир он.
 Худо номин улуғлаб
 Раббимга бўлсин имон!</lyrics>
<title>Калом йўлдир</title>
</song>